Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

МАДИНАДА ДАЪВАТ


Ибн Исҳоқ айтади: Мадиналиклар қайтаётганда Расулуллоҳ с.а.в. уларга Мусъаб ибн Умайрни қўшиб, уларга Қуръон ўқиб бериш, Исломни ўргатиш ва динда билимдон қилишни буюрдилар. Шу боис Мусъаб Мадинада «Қуръон ўқиб берувчи» деб номланар эди. У Асъад ибн Зуроранинг уйида турди. Одамларнинг уйларига, қабилаларига бориб, уларни Исломга даъват қилар ва Қуръон ўқиб берарди. Натижада одамлар битта-битталаб иймон келтириб, охири Ислом Мадинада зоҳир бўлиб, (Авс қабиласининг Хатма, Воил ва Воқиф хонадонларидан бошқа) ансорийларнинг барча хонадонларига кириб борди. Мусъаб уларга Қуръон ўқишни ўргатар эди. У Расулуллоҳ с.а.в.га мактуб йўллаб, одамларни жамлаб жума намози ўқишга рухсат сўради. Расулуллоҳ с.а.в. унга рухсат бериб, ушбу мактубни йўлладилар: «Аммо баъд, яҳудлар Забурни овоз чиқариб ўқишадиган шанба кунига қара. Кун ярмидан ўтган пайтда Оллоҳга икки ракаат намоз билан ибодат қилинглар. Одамларга хутба қилгин». Мусъаб ибн Умайр улар билан Саъд ибн Ҳайсаманинг уйида жума намозини ўқиди. Улар ўн икки киши эди. Улар учун битта қўй сўйилди. Бинобарин, Мусъаб ибн Умайр Исломда жума намозини биринчи бўлиб ўқиган кишидир. Мусъаб Мадинани айланиб одамларни зиёрат қилишда, Исломга чақириб, таълим беришда давом этди. Бир куни Асъад ибн Зурора Мусъаб ибн Умайр билан Бану Абдул-Ашҳал ва Бану Зафар қабилаларига бориб, (Саъд ибн Муоз Асъад ибн Зуроранинг холасининг ўғли эди) уларнинг боғларидан бирига киришди. Боғ «Марақ қудуғи» деган жойда эди. Уларнинг олдига мусулмон бўлган одамлар келишди. Саъд ибн Муоз ва Усайд ибн Ҳузайр ўз қавмлари Бану Абдул-Ашҳалнинг саййидлари бўлиб, ўз қавмлари динида, яъни мушрик эдилар. Мусъабнинг келганини эшитгач, Саъд Усайдга деди: «Заиф, нотавон одамларимизни аҳмоқ қилиш учун келган бу икки одам олдига бор. Уларга қаттиқ гапириб, биз томонларга келишдан қайтар. Асъад ибн Зурора, ўзингга маълумки, менинг қариндошим, бўлмаса уларга ўзим кифоя қилардим. У холамнинг ўғли, унинг олдига боролмайман». Усайд найзасини олиб йўлга чиқди. Асъад уни кўриб, Мусъабга деди: «Бу одам қавмининг саййиди, сенинг олдингга келяпти. Холис бўл». Мусъаб деди: «Келиб ўтирса, гаплашаман». Усайд уларнинг тепасига келиб, сўкиниб: «Биз томонларга нима учун келдиларинг? Ожиз одамларимизни аҳмоқ қиляпсанлар. Жонларинг ўзларингга керак бўлса, бу ердан кетларинг», деди. Мусъаб унга: «Бир ўтириб гапларимизни эшитмайсанми, агар маъқул келса, оласан, ёқтирмасанг олмайсан», деди. Усайд: «Инсоф қилдинг», деб найзасини ерга санчиб, уларнинг олдига ўтирди. Мусъаб унга Ислом ҳақида гапирди, Қуръон ўқиб берди. Мусъаб ва Асъад айтадилар: «Оллоҳга қасамки, ҳали у бир оғиз сўз айтмай туриб, чеҳраси

 

25-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203